Жаҳон | 13:05 / 04.10.2025
5072
2 дақиқада ўқилади

Украинанинг Курскдаги ҳужумида 60 нафар россиялик оддий аскар ҳалок бўлди

"Важные истории" маълумотларига кўра, 2024 йил августида Украинанинг Курск вилоятидаги ҳужуми бошланганидан кейинги биринчи ҳафтада ўнлаб россиялик оддий аскарлар ҳалок бўлди.

Фото: Russian Defence Ministry/REUTERS

"Важные истории" маълумотларига кўра, Украина Қуролли кучларининг 2024 йил ёз ва кузида Курск вилоятига уюштирган ҳужуми чоғида камида 60 нафар россиялик оддий аскар ҳалок бўлган. Уларнинг қарийб ярми 6 август куни Украина ҳужуми бошланганидан кейинги дастлабки етти кун ичида ўлдирилган, деб ёзади нашр 3 октябр, жума куни ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги постларга таяниб.

Хусусан, 13 ва 14 август кунлари Украина қуролли кучлари Россия қўмондонлиги томонидан жойлаштирилган Украина чегарасидан 3,5 км узоқликдаги Весёлое қишлоқ мактабига берган зарбаси натижасида етти киши ҳалок бўлди. Муддатли ҳарбий хизматчиларнинг Курск вилоятидаги жангларда қатнашгани ҳақидаги хабарлар Украина ҳужуми бошланганидан кейинги дастлабки кунларда пайдо бўлган, бироқ Россия Мудофаа вазирлиги уларни минтақадан олиб чиқмаган.

Сентябр ойида яна камида 20 нафар ҳарбий хизматчи вафот этди, дея хабар беради нашр. Ҳалок бўлганлар орасида Россиянинг 34 вилоятидан, жумладан Краснодар ва Красноярск ўлкасидан беш нафар, Олтой ўлкасидан тўрт нафар ва Ямало-Ненец автоном округи, Коми, Бурятия ва Доғистондан уч нафардан ҳарбий хизматга чақирилганлар бор. Уларнинг ўртача ёши тахминан 20 ёш.

Курск вилоятида яна 60 дан ортиқ муддатли ҳарбий хизматчилар бедарак йўқолган бўлиши мумкин, деб ёзади нашр.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид