Низомга кўра, статистика услубиётлари Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси томонидан аудитдан ўтказилади.

Тайёрловчининг статистика услубиётларини аудитдан ўтказиш Миллий статистика қўмитаси томонидан статистикани ишлаб чиқувчилар билан келишган ҳолда ҳар йили тасдиқланадиган режа-жадвалга асосан ташкил этилади.

Бунда тайёрловчида статистика услубиётларини аудитдан ўтказиш беш йилда камида бир марта ўтказилади.

Қуйидагилар аудитнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

 🔸 фойдаланилаётган статистика услубиётларининг халқаро тавсияларга мувофиқлиги юзасидан баҳолаш;
🔸 тайёрланаётган ва эълон қилинаётган статистика маълумотларининг фойдаланилаётган статистика услубиётларига мослигини аниқлаш;
🔸аниқланган камчиликларни бартараф этишга, статистика услубиётларини ва статистика маълумотларини тайёрлаш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш.

Миллий статистика қўмитаси ҳар йили 1 декабрга қадар тайёрловчининг статистика услубиётларини аудитдан ўтказиш бўйича келгуси йил учун аудит ўтказиш режа-жадвалини тасдиқлайди.