Миллий футбол марказида Ўзбекистон U20 ҳамда Қозоғистон U21 жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон U20 жамоаси рақиб устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
84-дақиқада рақиб ҳимоячиларининг қўпол хатосидан сўнг Фирдавс Абдураҳмонов тўпни эгаллаб олди ва Қозоғистон жамоаси дарвозасини ишғол қилди.
Кейинги учрашув 14 октябр куни бўлиб ўтади.











