Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UZCARD «Омад мавсуми» акциясининг иккинчи босқич ғолиблари аниқланди
9 октябр куни онлайн тўловлар маданиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида UZCARD тўлов тизими томонидан ташкил этилган «Омад мавсуми» акциясининг иккинчи босқич совринлари ўйналди.
Иккинчи босқичда 1–30 сентябр кунлари 50 000 сўмдан бошлаб онлайн харид ва ўтказмалар амалга оширган UZCARD карталари эгалари иштирок этдилар. Иштирокчилар ўртасида ҳар бири 10 000 000 сўм миқдоридаги иккита пул сертификати ҳамда Вьетнамнинг Фукуок оролига иккита саёҳат йўлланмаси қўйилди.
Ўйин UZCARD’нинг Instagram’даги расмий саҳифасида, компаниянинг YouTube-каналида ва акция сайти promo.uzcard.uz орқали жонли эфирда ўтказилди. Жонли эфирга қўшила олмаганлар учун ёзув UZCARD’нинг YouTube-каналида мавжуд.
Октябр ойидан акциянинг учинчи босқичи старт олди. У 31 октябргача давом этади ва якунларига кўра яна ҳар бири 10 000 000 сўмлик иккита пул сертификати ҳамда Малдив оролларига иккита йўлланма ўйналади.
Энг муҳими иштирокчилар ҳали ҳам асосий соврин — BYD Yuan UP электромобили ўйналадиган ютуқли ўйинда иштирок этишлари мумкин!
UZCARD карталаридан 50 000 сўмдан бошлаган ҳар қандай онлайн тўлов — битта имконият, картадан картага ўтказма — иккита имконият беради. Имкониятлар сони ва уларга бириктирилган ID-кодларни акциянинг расмий Telegram-боти: @UZCARD_promo_bot’да текширишингиз мумкин.
Акциянинг батафсил шартлари, совринларни топшириш тартиби ва қўшимча маълумотлар билан расмий веб-сайтда танишиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 04.06.2026
UZCARD тўлов тизими Money20/20 Europe 2026 кўргазмасида Ўзбекистонни намойиш этмоқда
19:00 / 18.05.2026
Нукусдаги Hamroh Biznes Мактаби: HAMROH, ALPHA ва UZCARD хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватламоқда
17:00 / 12.05.2026
«34 yillik orzu»: UZCARD кўмагида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига йўли ҳақида ҳужжатли сериал
17:00 / 07.04.2026