Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Британия Ғазначилиги иқтисодий котиби билан учрашди
Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва мамлакатнинг ЖСТ аъзоси бўлиши юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Буюк Британияга ташрифи доирасида “Янги Ўзбекистон — улкан имкониятларга эга катта мамлакат” мавзусидаги давра суҳбати иштирокчилари билан учрашди.
«Ўзбекистон Буюк Британия бизнеси учун ҳам жозибадор маконга айланди — бугунги кунда юртимизда ушбу мамлакатнинг 270 дан ортиқ компанияси муваффақиятли фаолият юритмоқда. Британиялик ҳамкорларнинг қизиқиши ортиб бораётганидан мамнунман ва уларнинг иқтисодиётимиздаги иштироки тобора кенгайиб боришига ишонаман», деб ёзди Саида Мирзиёева.
Лондонда ташкил этилган роунд-шоу давомида Буюк Британия Ғазначилиги иқтисодий котиби Люси Ригби билан ҳам учрашув ўтказилди.

«Ригби хонимга “Янги Ўзбекистон – улкан имкониятларга эга катта мамлакат” номли тадбиримизда иштирок этгани ва уни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдираман. Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши юзасидан фикр алмашдик. Юртимиз тараққиётидаги ушбу муҳим босқични Буюк Британия ҳукумати тўлиқ қўллаб-қувватлаётгани қувонарлидир», деб ёзди Саида Мирзиёева.
Мавзуга оид
13:37 / 14.01.2026
Германия, Франция, Италия ва Британия Эрон элчиларини ТИВга чақирди
13:29 / 14.01.2026
Эронда қурбонлар сони ўсмоқда: ЕИ ва Британия санкцияларни кучайтиришга тайёрланяпти
19:15 / 12.01.2026
Буюк Британия Украина учун янги баллистик ракета ишлаб чиқади
16:04 / 12.01.2026