Терговга қадар текширувлар давомида гумонланувчи iPhone смартфонларини “арзон” нархда сотишни ваъда қилиб, харидорларнинг ишончини қозонгани, олдиндан пул ундириб олгани маълум бўлди. У эълонлар платформасида сохта маълумотлар қўйган, Telegram'да аёллар исм-шарифларига ўхшаш тахаллуслар билан 10 га яқин аккаунт очган ва ўзини бошқа шахс сифатида таништирган.

Ички ишлар органлари маълумотига кўра, Нурафшон, Оҳангарон, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Бўка, Қибрай ва Тошкент туманларида содир этилган шунга ўхшаш 8 та жиноят айни ушбу шахсга тегишли.

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б, г” бандлари (фирибгарликнинг оғирлаштирувчи ҳолатлари) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ фуқароларни огоҳликка чақириб, шубҳали онлайн савдоларга ишонмасликни сўради.