Учрашувда икки мамлакат ОТМ ўртасида бакалавр ва магистратура босқичларида қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, дуал диплом лойиҳалари механизмини ишлаб чиқиш ҳамда талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Томонлар ўзаро тан олиш, ўқув дастурларини уйғунлаштириш, стажировкалар ва қўшма семинар-тренинглар тақвимини шакллантириш бўйича келишиб олди.

Шунингдек, илмий-тадқиқот ҳамкорлиги, лаборатория базаларидан қўшма фойдаланиш, стартап ва инновацион гуруҳларни қўллаб-қувватлаш каби йўналишларда ҳамкорликни институционал даражада мустаҳкамлаш назарда тутилди. 

Ахборот-технологик ечимлардан самарали фойдаланиш ва рақамли таълим платформаларини жорий этиш ҳам устувор вазифалардан бири сифатида қайд этилди.