Қўмита маълумотлари хорижий меҳмонлар таркибида эркаклар улуши устун эканини кўрсатмоқда. Ёш кесимида эса энг йирик тоифа 31–55 ёшдаги меҳмонлардан иборат.
Жинс бўйича тақсимот:
- эркаклар: 4 641 212 нафар — ≈54,2 фоиз;
- аёллар: 3 920 666 нафар — ≈45,8 фоиз.
Жами: 8 561 878 нафар
Ёш бўйича тақсимот:
- 0–18 ёш: 1 153 655 (≈13,5 фоиз);
- 19–30 ёш: 1 407 260 (≈16,4 фоиз);
- 31–55 ёш: 4 297 649 (≈50,2 фоиз);
- 56+ ёш: 1 703 314 (≈19,9 фоиз).
Бу кўрсаткичлар туристик мақсад билан кирган чет эл фуқароларини ўз ичига олади (дам олиш, зиёрат, хизмат сафари ва бошқа йўналишлар умумий ҳисобда берилади).







