Спорт | 11:01 / 05.11.2025
1618
1 дақиқада ўқилади

Шахмат: Ўзбекистон аёллар жамоаси ЖЧда дебют қилади

Боку шаҳридаги Ўзбекистон—Озарбойжон аёллар терма жамоалари ўртасидаги матч-турнирда ўзбекистонликлар 2,5:1,5 ҳисобида зафар қучиб, 2025 йил ноябр ойида Испаниянинг Линарес шаҳрида бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги жамоавий жаҳон чемпионатига илк бор йўлланма қўлга киритди.

Фото: iStock

Беллашувнинг ҳал қилувчи ўйинларида эришилган ғалаба натижасида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси тарихий натижа қайд этди — мамлакат номидан аёллар жамоавий жаҳон чемпионатида биринчи марта иштирок этиш ҳуқуқини олди.

Турнир регламентига мувофиқ, йўлланма соҳиби сифатида терма жамоа Линаресда дунёнинг етакчи термаларига қарши баҳс олиб боради. 

Чемпионатда юқори даражадаги рақиблар билан учрашувлар кутилмоқда, бу эса жамоа учун халқаро тажрибани янада бойитиш имконини беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид