Душанба ва яқин кунларда Ўзбекистон ҳудудида аста-секин ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Ҳарорат 10–11 ноябр кунлари кечаси ва эрталаб 0…+3 даража, кундузи +13…+16 даража бўлади.
Ҳафта ўртасидан бошлаб ҳаво ҳарорати кечки ва тонгги вақтларда +4…+7 атрофида бўлади, кундузи эса +17…+20 даражагача кўтарилади.
Республика ҳудудининг аксарият қисмида қуруқ ҳаво сақланиб туради. Фақат 10–11 ноябр кунларида Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (қор, ёмғир) ёғиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 10−11 ноябрда кечаси +2…+4 даража, кундузи +13…+16 даража, 12–14 ноябр кунлари кечаси +4…+7 даража, кундузи +17…+20 даража илиқ бўлади.
Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.







