Жума ва яқинлашаётган дам олиш кунларида Ўзбекистон ҳудудида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Ҳарорат кечаси +2…+7 даража, кундузи +17…+22 даража атрофида бўлади. Бу ноябр ойи ўрталари учун нормал (ўртача кўп йиллик) кўрсаткичлардан 3–5 даража юқоридир.

Об-ҳаво хизмати таъкидлашича, шарқдан жуда майин шамол эсиб туради.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +4…+6 даража илиқ, кундузи +18…+20 даража илиқ бўлади.