Кўксарой қароргоҳидаги суҳбатлар чоғида олий даражадаги келишувларнинг ижроси кўриб чиқилди, савдо-иқтисодий ҳамкорлик лойиҳаларини кенгайтириш муҳокама қилинди.

Президентлар, шунингдек, минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди, Марказий Осиёда барқарорлик ва ўзаро ишонч муҳитини мустаҳкамлаш йўлида ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини тасдиқлади.

Шундан кейин Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжон президентлари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Учрашувлардан суратлар: