19 ноябрь куни Исроилнинг Ғазо бўйлаб уюштирган ҳужумлари камида 28 фаластинликнинг ўлимига сабаб бўлди. Бу Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ кучга кирганидан бери зўравонликнинг навбатдаги кучайишидир, деб ёзмоқда CNN.
Ғазодаги соғлиқни сақлаш расмийларига кўра, чоршанба кунги ҳужумларда ҳалок бўлганлар орасида тўққиз нафар бола ҳам бор. Камида яна 77 киши жароҳатланган.
Ғазодаги Ал-Аҳли Баптист касалхонаси мажмуасида олинган лавҳаларда ҳужумлардан жароҳатланганларни олиб келаётган тез ёрдам машиналари кўринади. Касалхона ичидаги ўликлар солинган қоплардан бирида эса чанг босган ҳолда ётган уч нафар болаларнинг жасади бор.

Ғазо Фавқулодда хизматларига кўра, чоршанба куни энг кўп қурбон бўлган ҳужум Зайтун маҳалласида содир бўлган: у ерда жами 10 киши ўлдирилган.
Томонлар бир-бирини айбламоқда
Исроил томони Хон Юнусда фаолият юритаётган IDF аскарларига «бир нечта» ўқ узилганидан сўнг Ҳамас нишонларига ҳужумлар уюштирилганини айтди. Бироқ унда Исроил кучларидан ҳеч бири жароҳатланмаган. IDFнинг билдиришича, «бу ҳаракат сулҳ келишуви бузилиши ҳисобланади»,
Ҳамас бу ҳужумларни «хавфли эскалация» деб қоралади ва Исроилнинг баёнотини рад этди. Ҳамасга кўра, Исроил «давом этаётган жиноятларни оқлашга» уринмоқда. Ҳамас, шунингдек АҚШни Исроилга «сулҳга риоя қилиш ва тажовузни тўхтатишга» мажбур қилиш учун зудлик билан, жиддий босим ўтказишга чақирди.
Ҳужумлар БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ғазо бўйича АҚШ резолюциясини маъқуллаганидан атиги бир неча кун ўтиб содир бўлди.

Бундан ташқари, кеча Исроил жанубий Ливанда Ҳизбуллоҳга тегишли деб айтилган қурол омборларига ҳам авиазарбалар берган. Икки кун олдин Ливандаги фаластинлик қочқинлар лагерига берган зарбаси натижасида эса 13 киши








