Кўчмас мулк | 07:15 / 21.11.2025
9322
1 дақиқада ўқилади

Бир километрлик Jeddah Tower қурилиши: ҳар ҳафта битта қават – янги кадрлар

Интернет тармоғида Саудия Арабистонида қурилаётган бир километрлик осмонўпар бинo — Jeddah Tower қурилиш майдонидан олинган янги видео пайдо бўлди.

Видеороликда лойиҳани «музлатишдан чиқариш» (қурилишни қайта тиклаш) пайтидан буёнги ишлар суръати яққол кўринади. Ҳозирча минора қурилиши яхши темп олган — ҳар ҳафта навбатдаги бир қават қўшилмоқда. Қурилиш 78-қават даражасига етган.

Кутилишича, жорий йилнинг охиригача Jeddah Tower 83-қаватгача етиши, 2026 йил охирига бориб эса, агар ҳозирги суръат сақланса, 135-қаватгача қуриб битказилиши режалаштирилган. Шунда минора баландлиги деярли икки бараварга ортади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид