Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йил ноябр ойида репетиторлик хизматлари нархлари октябр ойига нисбатан ўртача 0,5 фоизга қимматлашган.
Шу билан бирга:
- 2025 йил бошидан буён ушбу турдаги хизматлар нархи жами 5,7 фоизга;
- ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 6,9 фоизга ошгани кузатилган.
Кўрсаткичлар хусусий таълим ва қўшимча дарслар бозорида нархлар ўсиш тенденцияси сақланаётганини, репетиторликка бўлган талаб билан бирга, хизматлар қиймати ҳам ошиб бораётганини англатмоқда.









