Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Деҳқон ва фермерларни қўллаб-қувватлашга 35 триллион сўм йўналтирилади
Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан ўтказилган учрашувда 2026 йилда деҳқон ва фермерларни қўллаб-қувватлашга 35 триллион сўм йўналтирилиши, пахтачилик ва ғаллачиликда ҳосилдорликни янада ошириш бўйича қатор янги чора-тадбирлар амалга оширилишини маълум қилди.
Давлат раҳбарига кўра, пахтачиликда механизациялаш даражасини 85 фоизга етказиш мақсадида келаси йил яна 800 та терим машинаси, 450 та кўп функцияли сеялка ва 3 минг дона плёнка йиғадиган машина олиб келинади. Қишлоқ хўжалиги жамғармаси ҳисобидан фермерларга пахта етиштириш учун ҳар бир гектарга ажратиладиган маблағ 1,4 баробар оширилиб, 17,5 миллион сўмга етказилади.
Умуман, 2026 йилда пахтачиликдаги ишлар ва деҳқон-фермерларни қўллаб-қувватлаш дастурларини молиялаштириш учун 35 триллион сўм ажратилиши белгиланди.
Ғаллачиликда ҳам шўр, сувсизлик ва иссиққа чидамли янги навларни яратиш ва жорий этиш ишлари кучайтирилиши таъкидланди. Яқинда Мексикадаги Жаҳон маккажўхори ва ғаллачилик тадқиқотлар марказидан 100 дан зиёд юқори ҳосилдор навлар олиб келингани, Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарё ва Жиззахдаги ғаллачилик институтларини модернизация қилиш учун Жаҳон банки маблағидан 10 миллион доллар йўналтирилгани қайд этилди.
Шунингдек, ўз маблағи ҳисобидан ғалла етиштирган фермерларга ҳам пахтадаги каби ҳосилининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратиш тизими жорий этилиши президент нутқида алоҳида таъкидланди.
Мавзуга оид
10:10 / 28.02.2026
“Ҳовлимизда доим баҳор” – ангренлик қулупнайчи
21:44 / 30.01.2026
“Ихтиёрий топшир, бўлмаса суд орқали барибир оламиз” – ховослик фермерлар қандай камситилаётгани ҳақида
12:01 / 19.01.2026
Сув пуллик бўлди, аммо муаммолар жуда кўп
20:00 / 19.12.2025