Наманган вилоятининг Янги Наманган туманидаги қурилиш моллари бозорида ёнғин юз берди.

ФВВ хабарига кўра, 18 август куни соат 13:46 да «Мингчинор» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Қурилиш моллари савдо бозори» ҳудудида савдо расталари ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Ёнғин 2 соатдан кейин тўлиқ ўчирилган.

Ҳозир ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Жароҳат олганлар йўқ.

Ҳодиса жойидаги гувоҳларнинг айтишича, йирик ёнғинга бозор ҳудудидаги кафедаги газ баллон портлаши сабаб бўлган.