Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Марказий Осиё + Япония” саммити доирасида кўп томонлама бизнес форуми ўтказилди
“Марказий Осиё + Япония” мулоқоти саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кўп томонлама бизнес форумида иштирок этди. Тадбирда минтақа давлатлари етакчилари ва Япония ҳукумати вакиллари иштирокида савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, инвестиция ва технологияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Форумда Япония бош вазири Санаэ Такаичи, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.
Муҳокамаларда Марказий Осиё ва Япония ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, минтақага япон сармояси ва илғор технологияларни кенг жалб қилиш, саноат кооперациясини ошириш ҳамда ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан тўғри мулоқотни мустаҳкамлашнинг долзарб йўналишлари кўриб чиқилди.

Форум доирасида қўшма иқтисодий лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди. Жумладан:
Sumitomo, Chubu Electric Power, Shikoku Electric Power компаниялари томонидан JBIC ва NEXI кўмагида Ўзбекистонда иккита қуёш электр станциясини қуриш ташаббуслари;
Toyota Susho иштирокида АТ инфратузилмасини модернизация қилиш;
Sojitz компанияси томонидан кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш;
JOGMEC иштирокида янги ўта муҳим минерал конларини ўзлаштириш каби инвестиция лойиҳалари шулар жумласидан.


Маълум қилинишича, етакчилар ҳузурида ушбу лойиҳалар бўйича тегишли ҳужжатлар алмашилди. Тадбир иштирокчилари мазкур ташаббуслар Ўзбекистон – Япония иқтисодий шериклигини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда замонавий технологияларни жорий этишга хизмат қилишини қайд этди.

Мавзуга оид
22:25 / 24.03.2026
Японлар ўз уйида қандай қилиб мукаммал озодаликни сақлайди?
22:15 / 24.03.2026
Олимлар Ойда улкан энергия камарини қурмоқчи – бу инсониятни энергия билан таъминлайди
12:24 / 24.03.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун Японияда 200 та иш ўрни очилди
14:12 / 23.03.2026