Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
10 000 мА·соат, вентилятор ва флагман чип: Honor Win нимаси билан шов-шув бўлмоқда?
Honor яқин кунларда ўзининг илк гейминг смартфони Honor Win’ни расман тақдим этади. Аммо журналистлар қурилмани олдиндан кўриб чиқишга улгурган ва у аллақачон шов-шувга сабаб бўлди. Сабаби оддий. Смартфонда 10 000 мА·соатли улкан батарея бор.
Фото: GSMARENA
Энг қизиғи шундаки, бундай катта батареяга қарамай, Honor Win қалин ёки оғир кўринмайди. GSMArena журналистларининг айтишича, у кичикроқ батареяли гейминг телефонлардан деярли фарқ қилмайди. Қўлда ушлаганда ноқулайлик сезилмайди.

Ичида флагман Snapdragon 8 Elite Gen 5 процессори ишлайди. Кучли чип қизиб кетмаслиги учун корпус ичига кичик вентилятор жойлаштирилган. Шу билан бирга, смартфон IP69K стандарти бўйича сув ва чангдан ҳимояланган.
Honor компанияси қурилма тестларда 4,4 миллион балл олишини даъво қилмоқда. Бу ҳозирча мустақил текширилмаган, аммо кўрсаткич жуда жиддий. Смартфон 16 ГБ LPDDR5X тезкор хотира ва UFS 4.1 ички хотира билан жиҳозланган.

Гейминг смартфон бўлса ҳам, Honor Win камера масаласини эътиборсиз қолдирмаган. Қурилмада учта камера бор ва улардан бири 3 карра оптик зумга эга телекaмера ҳисобланади. Бу ўйин телефонлари орасида кам учрайдиган ечим.
Технологиялар тез ўзгараётган бугунги кунда энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш муҳим. Рақамли дунёда адашиб қолмаслик ва шундай янгиликларни биринчилардан билиш учун KUN.UZ Texnologiya Теlegram саҳифасини кузатиб боринг.
Мавзуга оид
20:27 / 08.12.2025
Смартфон туфайли болаларда депрессия ва семизлик ривожланиши мумкин – тадқиқот
23:08 / 07.12.2025
Xiaomi уч букланадиган смартфонини қачон чиқариши маълум қилинди
22:20 / 04.12.2025
Энг оммабоп букламафонлар аниқланди
20:14 / 04.12.2025