Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Honor вентиляторли ва улкан батареяли смартфонларини тақдим этди
Гаджетларнинг ўзига хослиги уларнинг 10 000 миллиампер-соат сиғимли батареяга эгалигидир. Улкан аккумуляторга қарамасдан, девайсларнинг қалинлиги 8,3 миллиметрни ташкил этади.
Фото: Honor
Хитойнинг Honor компанияси WIN туркумидаги смартфонларини тақдим этди. Бу ҳақда компаниянинг Weibo тармоғидаги блогида хабар қилинди.
Туркумдан WIN ва WIN RT моделлари ўрин олган.
Гаджетларнинг ўзига хослиги уларнинг 10 000 миллиампер-соат сиғимли батареяга эгалигидир. Улкан аккумуляторга қарамасдан, девайсларнинг қалинлиги 8,3 миллиметрни ташкил этади.
Смартфонлар 100 ваттли қувватлагичдан қувват олади ва қуввати бир неча кунга етади.
Ҳар икки қурилмага Ultra Fan кулери ўрнатилган бўлиб, у гаджетнинг орқа томонида жойлашган. Honor WIN Snapdragon 8 Elite Gen 5, WIN RT Snapdragon 8 Elite процессорида ишлайди. Смартфонлар 12 гигабайт тезкор ва 256 гигабайт доимий хотирага эга, экрани 6,83-дюймга тенг.
WIN модели 50 мегапикселли асосий камера, 50 мегапикселли кенг бурчакли объектив ва 50 мегапикселли телеобъектив билан жиҳозланган. WIN RT телеобъективсиз чиқарилган. Honor WIN нархи 3999 юандан (570 доллар), WIN RT 2699 юандан (385 доллар)дан бошланади.
Мавзуга оид
15:29 / 24.12.2025
10 000 мА·соат, вентилятор ва флагман чип: Honor Win нимаси билан шов-шув бўлмоқда?
20:27 / 08.12.2025
Смартфон туфайли болаларда депрессия ва семизлик ривожланиши мумкин – тадқиқот
23:08 / 07.12.2025
Xiaomi уч букланадиган смартфонини қачон чиқариши маълум қилинди
22:20 / 04.12.2025