Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 1,9 млрд долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январ–ноябр ойларида Ўзбекистон хорижга 2 млн тонна, қиймати 1,9 млрд долларлик мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,8 фоизга юқори.
Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон мева ва сабзавотлар экспортида барқарор ўсишни намойиш этиб, халқаро бозорлардаги ўз мавқейини мустаҳкамламоқда. Бу ҳақда “Дунё” АА мухбири хабар берди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январ–ноябр ойлари давомида мамлакат томонидан 1,9 миллиард доллар қийматидаги 2 миллион тонна маҳсулот экспорт қилинган. Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,8 фоизга кўп. Мева-сабзавот маҳсулотларининг мамлакат умумий экспорт ҳажмидаги улуши 6,3 фоизни ташкил этган.
Экспорт қилинган маҳсулотлар таркиби қуйидагича:
- мева ва резаворлар — 580,9 минг тонна;
- сабзавотлар — 553 минг тонна;
- тарвуз-қовун — 232,9 минг тонна;
- ерёнғоқ ва ёнғоқлар — 25,8 минг тонна;
- мош — 129,6 минг тонна;
- бошқалар — 500 минг тонна.
Қайд этилишича, экспорт ҳажмининг ўсиши логистика тизимининг яхшиланиши, ташқи бозорларнинг кенгайиши ҳамда маҳсулот сифати ошиши билан изоҳланади. Шу тариқа, Ўзбекистон халқаро майдонда янги ва сифатли мева-сабзавот маҳсулотларининг ишончли етказиб берувчиси сифатида ўз позициясини мустаҳкамлашда давом этмоқда.
Мавзуга оид
10:41 / 16.01.2026
Ўзбекистон олмаси экспортида асосий улуш икки давлат ҳиссасига тўғри келди
12:34 / 15.01.2026
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ироққа экспорт қилинади
14:00 / 05.01.2026
Сурияга ўзбек маҳсулотларини экспорт қилиш бошланади
11:30 / 05.01.2026