Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Челси» бош мураббий Энцо Марескани истеъфога чиқарди
Жамоа охирги 9 ўйинда атиги 2 та ғалабага эришди.
Фото: Getty images
Англиянинг «Челси» футбол клуби бош мураббий Энцо Мареска билан хайрлашди.
«Клубдаги фаолияти давомида Энцо Конференциялар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақият қозонди. Бу ютуқлар клубнинг энг янги тарихининг муҳим қисми бўлиб қолади ва биз унга клуб ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирамиз. Жамоа ҳали тўртта турнирда асосий мақсадларга эришиши, жумладан, Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиши кераклигини инобатга олиб, Энцо ва клуб ўзгаришлар жамоага керакли йўналишга қайтиш учун энг яхши имкониятни беради, деб ҳисобламоқда», дейилади клуб баёнотида.
Лондон клуби 19 ўйиндан кейин 30 очко жамғариб, АПЛ турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. «Кўклар» барча мусобақалардаги сўнгги тўққизта ўйиннинг атиги иккитасида ғалаба қозонди.
Энцо Мареска - италиялик футбол мураббийи ва собиқ яримҳимоячи, 1980 йил 10 февралда Италиянинг Понтеканано-Фаяно шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида «Ювентус», «Севиля», «Малага», «Олимпиакос» ва бошқа бир қатор клубларда ўйнаган. Испанияда энг катта муваффақиятга эришган: «Севиля» билан икки марта УЕФА Кубогини қўлга киритган (2006, 2007). Фаолиятини тугатгандан сўнг, у «Манчестер Сити» академиясида мураббий бўлиб ишлади ва асосий жамоада Пеп Гвардиола штабига кирди. 2023/24-йилги мавсумда у «Лестер Сити»ни Чемпионшипда ғолиб қилди ва Премиер-лигага қайтарди. 2024 йил ёзида «Челси» бош мураббийи бўлди. Унинг қўл остида клуб Конференциялар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.
Мавзуга оид
18:20 / 11.05.2026
Ўзбекистон ўсмирлар футбол терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди
10:29 / 10.05.2026
«Сити» пойгага қайтди. Кун ўйинлари
21:37 / 15.04.2026
ОФК янги мавсумдан Чемпионлар Лигаси иштирокчилари сонини оширмоқчи
11:07 / 15.04.2026