Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабарига кўра, тезкор тадбир унинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган.

Тадбир давомида фуқаро Б.А. бошқарувидаги Gentra автомобили кўздан кечирилган. Унинг юкхонасидан 978 дона «Регапен» топилиб, ашёвий далил сифатида олинган. Департамент маълумотига кўра, мазкур дорилар сотиш мақсадида олиб кетилаётган бўлган.

Ҳолат юзасидан кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.