Низомга кўра, қуйидаги тиббий жиҳозлар клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказилади:

хавфсизлик классификацияси бўйича I синфга мансуб тиббий жиҳозлар;
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қайта малакаланган (prequalification), ЖСТ билан ҳамкорликда рўйхатдан ўтказиладиган In vitro ташхис тиббий жиҳозлари;
Ўзбекистонда клиник тадқиқотлари олдин ўтказилган тиббий жиҳозлар.

Қайд этилишича, клиник тадқиқотларни ўтказиш тўғрисидаги қарор Марказ тавсияси асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган Экспертлар кенгаши томонидан қабул қилинади.

Шунингдек, клиник тадқиқотлар тиббий жиҳознинг хавфсизлик даражасидан келиб чиқиб, камида 20 нафар клиник тадқиқот субъекти жалб этилган ҳолда ўтказилиши белгиланган.