Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда юк автомобиллари ишлаб чиқариш бўйича янги рақамлар эълон қилинди
Ўзбекистонда 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида жами 4,1 минг дона юк автомобили ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич мамлакатда саноат, хусусан, автомобилсозлик тармоғида ишлаб чиқариш ҳажми барқарор ўсиб бораётганини кўрсатади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 31 фоизга ошган.
Мутахассислар бундай ўсишни ички бозор эҳтиёжининг ортиши, логистика ва қурилиш соҳаларида талабнинг ўсиши, шунингдек, ишлаб чиқариш қувватларининг босқичма-босқич кенгайиши билан изоҳламоқда.
Шунингдек, ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштириш даражасининг ошиб бораётгани, янги моделлар жорий этилиши ва экспорт имкониятларининг кенгайиши тармоқ ривожига ижобий таъсир кўрсатаётгани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
10:19 / 14.07.2026
Ўзбекистонга келган туристлар сони қарийб 25 фоизга ошди
17:51 / 13.07.2026
Ўзбекистонда газеталар сони 15 йилда уч баробар камайди
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
10:25 / 06.07.2026