Саида Мирзиёеванинг қайд этишича, Озарбойжон Республикаси ва Арманистон Республикаси ўртасида эришилган тинчлик келишуви ҳатто узоқ йиллар давом этган мураккаб низоларни ҳам ҳал этиш мумкинлигини яққол намоён этди.
Шунингдек, у 2026 йилги мукофот совриндорларидан Зарқа Яфталини алоҳида тилга олиб, унинг қизларнинг таълим олиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги кўп йиллик фаолияти изчил ва қатъиятли саъй-ҳаракатлар орқали инсонлар тақдири ва бутун ҳамжамиятлар келажагини ўзгартириш мумкинлигини кўрсатишини билдирди.
Мирзиёева фикрича, тинчлик ҳам, қизларнинг таълимга бўлган ҳуқуқлари ҳам жамиятларнинг барқарорлиги ва тараққиёти билан узвий боғлиқ бўлган муҳим қадриятлар ҳисобланади.

















