Миллий статистика қўмитаси келтирган рақамларга кўра, 2025 йилда мамлакат иқтисодиёти ҳажми жорий нархларда сезиларли ошган. ЯИМ кўрсаткичи 2021–2025 йиллар кесимида изчил ўсиш тенденциясини кўрсатмоқда.

ЯИМ ҳажми (жорий нархларда):

  • 2021 йил — 861,2 трлн сўм;
  • 2022 йил — 1 041,9 трлн сўм;
  • 2023 йил — 1 261,8 трлн сўм;
  • 2024 йил — 1 535,4 трлн сўм;
  • 2025 йил — 1 849,7 трлн сўм.

Шу даврда ЯИМнинг номинал ҳажми йилдан-йилга ортиб борган:

  • 2022 йилда +180,7 трлн сўм;
  • 2023 йилда +219,9 трлн сўм;
  • 2024 йилда +273,6 трлн сўм;
  • 2025 йилда +314,3 трлн сўм.

Қайд этилишича, 2025 йилда иқтисодий ўсиш суръати 7,7 фоиз бўлиб, бу иқтисодиётда ишлаб чиқариш ва хизматлар фаоллиги сақланаётганини англатади.