Бугун, 5 август куни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси томонидан Бектемир туманида жойлашган «Қўйлиқ» деҳқон бозори фаолияти қисман чекланди.
Қайд этилишича, бунга ёнғин хавфсизлиги талабларининг қатор бузилишлари аниқлангани сабаб бўлган.
“Бозор электр таъминотидан қисман узилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, аниқланган камчиликлар ёнғин келиб чиқиши ҳамда фуқаролар ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига хавф туғдириши мумкин”, дейилади Тошкент шаҳар ФВББ хабарида.
Маълум қилинишича, аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилгач, бозор фаолияти қайта тикланади.











