Қайд этилишича, 2025 йил давомида Ўзбекистон 180 дан ортиқ давлатдан товар ва хизматлар импортини амалга оширган.
Импорт ҳажми бўйича етакчи давлатлар:
Хитой — 14,8 млрд доллар;
Россия — 8,6 млрд доллар;
Қозоғистон — 3,4 млрд доллар.
Шунингдек, Туркия (1,9 млрд), Корея Республикаси (1,7 млрд), Германия (1,3 млрд), Ҳиндистон (1,2 млрд), Туркманистон (1,1 млрд), Беларус (778,5 млн) ва АҚШ (712,3 млн) ҳам Ўзбекистоннинг йирик импорт ҳамкорлари қаторига киради.
Мутахассислар фикрича, импорт ҳажмининг ўсиши ички бозор талабининг ортиши, саноат кооперациясининг кенгайиши ҳамда ташқи иқтисодий алоқаларнинг фаоллашуви билан изоҳланади.















