Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биринчи ҳудудлараро форум Қорақалпоғистонда ўтказилиши мумкин
Ҳудудлараро иқтисодий ҳамкорлик ва тажриба алмашиш тизимини жорий этишга қаратилган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига кўра, биринчи Ҳудудлараро иқтисодий ҳамкорлик форумини Қорақалпоғистон Республикасида ўтказиш таклиф этилмоқда.
Фото: Kun.uz
Лойиҳа президент фармони ижросини таъминлашга қаратилган бўлиб, 2026 йилдан бошлаб Ҳудудлараро иқтисодий ҳамкорлик форумини мунтазам равишда ўтказиш ҳамда Ҳудудий ҳамкорлик кенгаши фаолиятини йўлга қўйишни назарда тутади.
Таклиф этилаётган тартибга кўра, форум 2026 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида навбатма-навбат, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган режа-график асосида ҳар чоракда бир марта ўтказилади. Форум мавзуси ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви ва устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши кўзда тутилган.
Форумнинг асосий мақсадлари сифатида ҳудудлараро кооперацияни кенгайтириш, тадбиркорлар ўртасида мулоқотни кучайтириш, илғор тажрибаларни республика бўйлаб босқичма-босқич жорий этиш белгиланмоқда.
Шунингдек, ҳудудлардаги самарали амалиётларни жамлаш ва лойиҳалар мониторингини таъминлаш учун махсус электрон платформа ишга туширилиши режалаштирилган. У орқали ҳудудлараро лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва динамикаси реал вақт режимида кузатиб борилади.
Қарор лойиҳаси қабул қилинган тақдирда, форумни ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий ишлар тегишли ҳудудий ҳокимликлар зиммасига юкланиши назарда тутилган.
Мавзуга оид
13:28 / 26.02.2026
Қорақалпоғистонда метан заправкаларга вақтинча чекловлар жорий этилди
12:40 / 24.02.2026
Мисрлик талабаларни Қорақалпоғистон ОТМга жалб этиш таклиф қилинди
20:06 / 20.02.2026
Оролбўйи ва Устюрт платосида Марс сайёраси манзарасини эслатувчи нуқталарда глэмпинг зоналари ташкил этилади
16:08 / 11.02.2026