28 феврал куни “Тошкент шаҳрида комплекс қурилиш тамойили асосида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда яшил ҳудудларни барпо этиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинган. Ҳужжат Lex.uz'га жойланди.
Қарор билан, Тошкент шаҳрида 1512 гектар ер участкасида хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан амалга ошириладиган, умумий қиймати 14,5 млрд долларга баҳоланган жами 30 та йирик кўчмас мулк лойиҳаси (турар ва нотурар мажмуалар) рўйхати тасдиқланди.
Белгиланишича, йирик реновация ва реконструкция лойиҳаларини амалга оширишда ҳар бир лойиҳага комплекс қурилиш тамойили асосида ёндашилади ва ҳудуднинг камида 30 фоизида яшил майдонлар ташкил этилади.
Ер майдони 1 гектаргача бўлган кичик ва зич қурилишлардан воз кечилади.
Танланган ҳудудлардаги қурилишлардан тушадиган инфратузилма тўловлари ва бошқа ажратмалар ҳисобидан 9 та ҳудудда “Тошкент Инвест” компанияси томонидан умумий майдони 139,6 гектар бўлган янги яшил ҳудудлар – жамоат парклари ташкил этилади.
Шунингдек, Янгиҳаёт тумани Хўжа Учқун ва Янги Гулзор маҳаллалари ҳудудида ер майдони 799 гектар, лойиҳа қиймати 1 млрд 670 млн доллар бўлган “Янги авлод” саноат зонаси барпо этилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача мўлжалланган бош режасига кўплаб ўзгаришлар киритилди.
Эслатиб ўтамиз, пойтахт бош режаси 2024 йил декабр ойида тасдиқланган ва унинг ўзгариши ўтган йилдан бери кутилаётган эди.
Лойиҳалар рўйхати:
















