Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда турли соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар сиёсий-дипломатик мулоқотни изчил давом эттириш, амалий ҳамкорликни янги йўналишлар ҳисобидан бойитиш ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни мазмунан янги босқичга олиб чиқиш имкониятлари юзасидан фикр алмашди.

Шунингдек, музокаралар давомида халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Яқин Шарқдаги вазият, мазкур ҳудудда кечаётган жараёнлар ҳамда уларнинг минтақавий барқарорликка таъсири юзасидан атрофлича мулоҳазалар билдирилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро мулоқотни давом эттириш, икки томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва мавжуд алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини қайд этди.