Австралияда бўлиб ўтаётган аёллар ўртасида Осиё кубоги чорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Жанубий кореялик рақибаларига қарши майдонга тушди.
Баҳс 6:0 ҳисобида Жанубий Корея аёллар терма жамоаси ғалабаси билан якунланди.
Ўзбекистонлик аёл футболчилар бангладешлик рақибаларини 4:0 ҳисобида енгиб чорак финалга чиқишганди.
Энди улар 19 март куни жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Япония – Филиппин баҳсида имкониятни бой берган жамоа билан куч синашишади.
Осиё кубогида энг яхши натижага эришган олти жамоа 2027 йилги аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.











