Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси Австралияда бўлиб ўтаётган Осиё кубогидаги иштирокини якунлади.
Литвалик мураббий Котрина Кулбите қўл остидаги жамоа кучли саккизталикка кирди.
Футболчилар Бангладешни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Аммо КХДР (0:3), Хитой (0:3) ва Жанубий Кореяга (0:6) ютқазди.
Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун ҳал қилувчи курашда Филиппин миллий жамоасига 0:2 ҳисобида ютқазди.
Энди Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси қитъалараро саралаш мусобақасида иштирок этади. Биринчи босқич ноябр-декабр ойларида марказлашган форматда бўлиб ўтади. Иккинчи босқич 2027 йил феврал ойига белгиланган.
Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси тарихда бирор марта жаҳон чемпионатида иштирок этмаган.











