Рамазон ҳайити 20 март санасида нишонланиши муносабати билан ўқувчиларнинг баҳорги таътили 20 мартдан бошланиб 28 мартга қадар давом этади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Ўқув йилининг 4-чораги 30 март (душанба) кунидан бошланади.

Қайд этилишича, 20 март (жума) кунидаги ва 28 март (шанба) кунидаги ўқув машғулотлари 4-чоракда ўқув дастурларига тиғизлаштирилган ҳолда ўқитилади.