Марказий банк томонидан соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари сотуви йўлга қўйилди.
Жумладан, Амир Темур сиймоси акс этган, 31,1 г оғирликдаги олтин ва кумуш тангалар, шунингдек, ҳар бири 31,1 г бўлган 3 талик сувенир тўпламлари чиқарилди.

Таъкидланишича, тангалар 999,9 асилликдаги олтин ва кумушдан тайёрланган бўлиб, юқори бадиий ва коллекцион қийматга эга.
Олтин танга 61,4 миллион сўм қийматда сотилмоқда, қайта сотиб олиш нархи – 57,3 млн сўм.
Кумуш танга 1,9 миллион сўм қийматда сотилмоқда, қайта сотиб олиш нархи – 0,9 млн сўм.











