1. Apple iPhone Duo

Apple

Биринчи буклама iPhone йиғилган ҳолатда ҳажми бўйича паспортга тенг келади, очилганда эса кичик планшетга айланади. Катта экранда фильмлар томоша қилиш, сайтларни ёнма-ён очиш ва FaceTime орқали мулоқот пайтида бир вақтнинг ўзида ҳам ўзингизни, ҳам атрофда бўлаётган воқеаларни кўрсатиш мумкин. Apple дисплей учун нанотекстурали махсус полимер қоплама ишлаб чиқди, шарнир ичига эса 100 дан ортиқ митти деталларни жойлаштирди. Дастлабки фойдаланувчиларнинг таассуротларига кўра, экрандаги букилиш изи деярли сезилмайди.

2. Dyson CameraJet

Dyson

Dyson электр тиш чўткаси ва ирригаторни бирлаштириб, учига митти камерани ўрнатди. У тишлар орасидаги бўшлиқларни ҳамда овқат қолдиқларини пайқайди ва тозалаш жараёнининг ўзидаёқ сув оқимини айнан ўша жойга йўналтиради. Илова орқали оғиз бўшлиғини кўздан кечириш ёки видеоёзувни тиш шифокорига юбориш мумкин. Аккумулятор ва тозалаш учликлари алмаштириладиган қилиб ишланган.

3. 1Х Neo

1X Technologies

Одамсимон уй роботининг вазни тахминан 30 килограмм бўлса-да, у 68 килограммдан оғирроқ юкни кўтара олади ва 25 килограмм атрофида юк таший олади. Neo бошқа хоналардан нарсаларни мустақил равишда олиб келади, стол устини тартибга келтиради ва озиқ-овқатларни жойлаштиришда ёрдам беради. Мураккаброқ вазифалар, масалан, кийимларни тахлаш ва идиш ювиш машинасини бўшатиш учун ҳозирча Expert Mode режими зарур: бунда роботни 1Х ходими масофадан туриб бошқаради. Ишлаш жараёнида қурилма кўникмаларни ўрганиб боради. Бундай ёрдамчининг нархи 20 000 долларни ташкил этади.

4. Adept Materials Lilypad Paint

Lilypad Paint