Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди суд мажлиси тўғрисида my.gov.uz орқали хабар юборилади
Олий суднинг ахборот тизимлари ягона интерактив давлат хизматлар портали билан интеграция қилинди.
Ягона интерактив давлат хизматлар портали фойдаланувчиларини хабарнома орқали суд мажлиси тўғрисида хабардор қилиш имкони яратилди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, суд ишлари бўйича тезкор маълумот етказиш мақсадида Олий суднинг ахборот тизимлари ягона интерактив давлат хизматлар портали билан интеграция қилинган. Портал фойдаланувчилари фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки суд маълумотлари билан танишиши ҳам мумкин.
Бу хизмат жорий этилиши орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг судга келиб-кетиш билан боғлиқ ортиқча харажатлари ҳамда вақт сарфи қисқартирилиши мақсад қилинган. Шунингдек, суд мажлиси иштирокчиларининг суд мажлиси тайинлангани ҳақида бехабар қолиш ҳолатларига ҳам барҳам берилади.
Мавзуга оид
11:06 / 02.12.2020
Хотинини хўрлаган эр қамалди. Аҳвол нега бунчаликка борди?
20:07 / 09.04.2018
Бобомурод Абдуллаев иши бўйича суд мажлисига МХХ ходимлари жалб этилади
22:14 / 04.04.2018
Журналист Бобомурод Абдуллаев ишида "виждони қийналган гувоҳ" пайдо бўлди
09:43 / 22.10.2016