Электрон рақамли имзо (ЭРИ) электрон ҳужжатларни имзолаш ҳамда давлат ва бошқа электрон хизматлардан фойдаланиш учун керак. Ўзбекистонда ЭРИни my.gov.uz, e-imzo.soliq.uz орқали ёки Давлат хизматлари марказида олиш мумкин. Ҳар бир усулнинг ўзига хос жиҳатлари ва расмийлаштириш тартибини кўриб чиқамиз.
FreepikFreepik
ЭРИ нима?
Электрон рақамли имзо (ЭРИ) электрон ҳужжатларни имзолаш ва ҳужжатни айнан ким имзолаганини тасдиқлаш учун зарур. Ундан давлат ва бошқа электрон хизматларда фойдаланилади.
Масалан, ЭРИ қуйидагилар учун керак бўлиши мумкин:
солиқ ҳисоботларини топшириш;
my.gov.uz орқали ариза юбориш;
электрон савдолар ва давлат харидларида иштирок этиш.
Суммалар мақола эълон қилинган пайтда амалда бўлган 412 000 сўмлик БҲМ асосида кўрсатилган. 1 сентябрдан БҲМ 440 000 сўмга ошди, шунинг учун БҲМга боғлиқ давлат божлари ҳам кўпайди.
Портал оферта ва расмийлаштириш талаблари ҳақида маълумот беради. Компьютерда E-IMZO дастурининг 4.84 ёки ундан янги версияси, телефонда эса MyID иловаси ўрнатилган бўлиши керак.
Kun.uz
3. ЖШШИРни ёзинг
«Ариза берувчи ҳақида маълумот» бўлимига ЖШШИРни киритинг. У ID-карта ва биометрик паспортда кўрсатилган бўлади.
Kun.uz
4. Шахсингизни тасдиқланг
Телефон рақамингизни киритинг ва MyID орқали шахсни тасдиқлашни танланг. Иловада QR-кодни сканерланг ва биометрик текширувдан ўтинг.
Kun.uz
Kun.uz
Kun.uz
Шундан сўнг порталдан кўрсатиладиган маълумотларни текширинг ва аризани юборинг.
5. ЭРИ калитини яратинг
«Калит яратиш» тугмасини босинг. E-IMZO модули очилади. Унда PFX-файл сақланадиган жойни танланг ва парол ўрнатинг.
Kun.uz
Kun.uz
Паролни тиклаб бўлмайди, шунинг учун уни ишончли жойда сақланг. Калит файлини ҳам ўчириб юборманг. Файл йўқолса, ЭРИни қайтадан расмийлаштиришга тўғри келади.
Шундан сўнг ЭРИ нархи ва «Тўлаш» тугмаси пайдо бўлади. Тўловни амалга оширинг. Ариза текширилгандан сўнг тизим QR-код яратишни таклиф қилади. Ушбу QR-код Soliq иловаси орқали шахсингизни тасдиқлаш учун керак бўлади.
5. Soliq иловаси орқали шахсингизни тасдиқланг
Телефонингиздаги Soliq иловасини очинг, электрон рақамли имзо бўлимига киринг ва сайтда яратилган QR-кодни сканерланг. Сўнг Face ID ёрдамида биометрик текширувдан ўтинг.
Агар my.gov.uz ёки e-imzo.soliq.uz орқали ЭРИ олишнинг имкони бўлмаса, уни Давлат хизматлари марказида олиш мумкин. Марказ ходими аризани сизнинг номингиздан тўлдиради. Шахсни тасдиқлаш Face ID орқали амалга оширилади. Сўнг ёпиқ калит пароли аризада кўрсатилган телефон рақамига юборилади.