Қайд этилишича, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг экологик вазиятига иссиқхона хўжаликларининг салбий таъсирини камайтириш, иссиқхоналарни иситишда экологик жиҳатдан хавфсиз ва энергия тежамкор технологияларни рағбатлантириш мақсадида Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳри, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида жойлашган иссиқхоналар банд қилган ер участкаларига нисбатан солиқ ставкаси қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлар учун белгиланган солиқ ставкасининг 10 баравари миқдорида белгиланади. Бундай иссиқхоналарга солиқ имтиёзлари татбиқ этилмайди.

Бунда мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкалари иситиш қурилмалари (қозонхоналари) демонтаж қилинган иссиқхоналар ва электр иситувчи иссиқхоналарга татбиқ этилмайди. Улар бўйича маълумотлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли орган томонидан тақдим этилади.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси 31 июлга қадар давом этади.