Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент масалаҳатчиси Турсунхон Худойберганов орден билан мукофотланди
75 ёшли сенатор президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, сенатор Турсунхон Айдарович Худойберганов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.
Шу ҳақдаги президент фармонида унинг давлат органларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, Оролбўйи минтақасини ҳар томонлама ривожлантириш, ҳудуд инфратузилмасини такомиллаштириш, экологик ҳолатини яхшилаш, аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш йўлидаги ишлари, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 75 йиллиги эътироф этилган.