Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳридаги хусусий тиббиёт муассасасида тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг фуқаронинг соғлиғи оғирлашгани ҳақида хабар тарқалди.
Хабар қилинишича, ҳолатни ҳар томонлама ва холис ўрганиш мақсадида Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, хизмат текшируви тайинланди.
Текширув жараёнида беморга кўрсатилган тиббий ёрдам сифати, даволаш жараёни ва ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари тегишли мутахассислар иштирокида ўрганилади.
Текширув натижалари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилади ҳамда қўшимча маълумот тақдим этилади.
















