2026 йил 15 июн куни Perfectum оператори Марказий Осиёда илк бор 5G Standalone (SA) тармоғини ишга туширганини эълон қилди. Янги авлод мобил тармоғи дастлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фойдаланишга топширилди.
Нима учун бу муҳим? Энди “E” белгиси ўтмишда қолади
Деярли кўпчилик ушбу ҳолатга дуч келган: қаҳвахона ёки гавжум савдо марказида ўтирганда интернет бирдан секинлашади ёки телефон экранида кўнгилсиз “E” белгиси пайдо бўлади. Бунинг асосий сабаби — гавжум жойларда LTE ва ҳатто одатий 5G тармоқларининг ортиқча юклама остида қолишидир.
5G Standalone эса мутлақо бошқача тамойил асосида ишлайди. Ушбу тармоқ аввалги 4G, 3G ва 2G технологияларига таянмаган ҳолда, тўлиқ янги авлод архитектураси асосида қурилган. Натижада қуйидаги қулайликлар пайдо бўлади:
— энг тиғиз вақтларда ҳам алоқа барқарор сақланади;
— сигнал кечикиши камаяди;
— интернет тезлиги сезиларли даражада ошади;
— 4K форматдаги филмларни узоқ кутмасдан юклаб олиш ва томоша қилиш мумкин бўлади;
— видеомулоқотлар энг тиғиз пайтларда ҳам узилишларсиз амалга оширилади;
— Telegram орқали катта ҳажмдаги файлларни тезроқ юбориш имконияти пайдо бўлади.
Бундан ташқари, овозли қўнғироқ вақтида интернетдан фойдаланишни давом эттириш мумкин, алоқа сифати эса суҳбатдошингиз ёнингизда тургандай таассурот уйғотади. Онлайн ўйин ишқибозлари эса тезкорлик ва минимал кечикишни, албатта, қадрлашади.
Тармоқни ким барпо этди? Nokia ва юқори Европа сифатидаги ускуналар
Perfectum’нинг янги 5G тармоғи дунёдаги етакчи телекоммуникация ускуналари ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган Финландиянинг Nokia компанияси ускуналари асосида қурилди. Ҳамкорлик бошлангани ҳақида илк бор 2024 йил феврал ойида Барселонада ўтказилган Mobile World Congress кўргазмасида маълум қилинган эди.
Nokia Perfectum’га тўлиқ комплекс ечим тақдим этди: база станциялари, транспорт инфратузилмаси ва булутли тармоқ ядроси. Барча ускуналар юқори Европа сифат стандартларига жавоб беради. Биллинг тизими эса Финландиянинг яна бир компанияси — Qvantel томонидан тақдим этилди.
Бироз техник жиҳат: 5G SA қандай ишлайди?
Сўнгги йилларда дунё бўйлаб жорий этилган кўплаб 5G тармоқлари аслида 5G NSA (Non-Standalone) архитектураси асосида ишлайди. Бундай ҳолатда янги 5G антенналари мавжуд 4G ядросига уланган ҳолда ишлайди. Бу тезликни оширади, бироқ ҳақиқий 5G имкониятларини тўлиқ намоён этмайди.
















