Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида крематорий ишга тушди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, крематорий Чехияда ишлаб чиқарилган замонавий қурилмалар билан жиҳозланган.

Крематорий хизматидан фойдаланиш учун қатор ҳужжатлар, жумладан, марҳумнинг кремацияни танлагани тўғрисидаги нотариал тасдиқланган розилик хати, мажбурий идентификация талаб қилинади.

Таъкидланишича, крематорий ходимлари хорижда махсус таълим олган.

Битта кремация нархи 240 минг тенге (518 доллар) туради, деб ёзмоқда NewTimes.kz.

Нашрнинг қўшимча қилишича, крематорий хизматидан хорижликлар ҳам фойдаланиши мумкин. Шу билан бирга, вояга етмаганларнинг жасадини кремация қилиш тақиқланади.