Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ozon Ўзбекистон ва «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Тошкент, 17 июн, 2026 йил — Ozon маркетплейси ва «Ўзэлтехсаноат» Ўзбекистон Электротехника саноати корхоналари уюшмаси Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳамкорлик ҳақидаги меморандумга имзо қўйди. Ўзбекистон электроника ва маиший техника ишлаб чиқарувчилари платформадаги фаолиятларини бошлашда тўлиқ қўллаб-қувватлаш ва алоҳида «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» бўлимига эга бўлади.
Ҳужжатни «Ўзэлтехсаноат» бошқарув кенгаши раиси Мирзиёд Юнусов ва Ozon МДҲ мамлакатлари бўйича раҳбари Наталя Боер имзолади. Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад — Ўзбекистонлик элекроника ва маиший техника ишлаб чиқарувчиларига ўз маҳсулотларини Ozon платформаси орқали Ўзбекистон ва Россия бозорларига янада самаралироқ сотишда кўмаклашишдан иборат. Томонлар қўшма таълим дастурларини ривожлантириш, бизнес фаолиятини кенгайтиришга қаратилган тадбирлар ўтказиш ва лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Ишлаб чиқарувчилар платформадаги фаолиятини бошлашда бепул ўқитиш ва ҳамкорликдаги реклама кампанияларидан тортиб, ҳар бир сотувчига алоҳида Ozon аккаунт менежери бириктирилишигача — тўлиқ қўллаб-қувватлашга эга бўлади.
Ҳамкорликнинг муҳим амалий натижаси сифатида Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларини тақдим этиши учун маркетплейсдаги махсус «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» бўлимининг йўлга қўйилиши кутилмоқда. Ўз навбатида, бу маҳсулотларни кўришлар сонини кўпайтириш, харидорлар ишончини ошириш ҳамда маркетплейсдаги миллионлаб таклифлар орасидан маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ажратиб кўрсатиш имконини беради.
«Ўзбекистон бозори кучли ишлаб чиқариш потенциалига эга. Биз, маҳаллий электроника ва маиший техника ишлаб чиқарувчилари нафақат Ўзбекистонда, балки Россияда ҳам талабга эга сифатли маҳсулотларини таклиф қилишга тайёрлигини кўриб турибмиз. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси билан меморандум имзоланиши маҳаллий бизнесни тизимли қўллаб-қувватлашга қаратилган янги босқични бошлаб бермоқда», — дейди Ozon МДҲ раҳбари Наталя Боер.
«Ozon билан ҳамкорлик ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларга Ўзбекистон ва Россиядаги харидорларга тўғридан тўғри чиқиш имкониятини яратади. Тадбиркорлар бепул таълим, маркетинг бўйича кўмак ҳамда шахсий аккаунт-менежер хизматига эга бўлади. Шунингдек, «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» бўлими маҳаллий брендларимизнинг танилишига хизмат қилиб, экспорт салоҳиятини янада оширади. Электротехника саноати учун бу халқаро электрон тижорат майдонида ўз ўрнини мустаҳкам эгаллаш ва рақобатбардош маҳсулотларини дунё бозорига дадил олиб чиқиш йўлидаги муҳим қадамдир», — деди «Ўзелтэхсаноат» уюшмаси бошқаруви раиси Мирзиёд Мираҳмадович Юнусов.
Ozon Ўзбекистон бозорига 2023 йилда кириб келган. 2025 йилда Ozon Ўзбекистон маблағлар айланмаси ўтган йилга нисбатан деярли 4 баробар ўсган, шу давр ичида фаол фойдаланувчилар сони эса яқин 3,5 баробар ошди. Компаниянинг Ўзбекистондаги логистика имкониятлари ўз ичига Тошкентдаги саралаш марказини олади. Бундан ташқари, компания буюртмаларни топшириш пунктларини фаол ривожлантирмоқда.
—
Ozon — ривожланган логистика тармоғига эга бўлган кўп тоифали маркетплейс. Компания Қозоғистон, Арманистон, Беларус, Россия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Озарбойжон, Грузия, Туркманистон, шунингдек, Хитой ва Туркияда фаолиятини амалга оширади. Савдо платформасида китоблар ва кийим-кечакдан тортиб озиқ-овқат ва саломатлик маҳсулотларигача бўлган 20 дан ортиқ тоифадаги 400 миллиондан ортиқ маҳсулот номлари тақдим этилган. 67,3 миллион фаол харидор аллақачон Ozon’нинг ривожланган логистика инфратузилмаси ёрдамида буюртмаларни қабул қилмоқда, бу эса 750 мингдан ортиқ тадбиркорларга Россия ва МДҲ мамлакатларида ўз маҳсулотларини сотиш имконини беради.
Реклама ҳуқуқи асосида