Маҳаллий бизнес учун маркетплейснинг роли қандай ўзгараётгани ҳамда платформа ривожининг навбатдаги босқичи нафақат савдо ҳажмларининг, балки инфратузилманинг ҳам ривожланиши билан боғлиқлиги ҳақида Ozon МДҲ раҳбари Наталя Боер сўзлаб беради. 

Бир неча йил ичида Ўзбекистонда электрон тижорат бозори қандай ўзгарди?

Ўзгаришлар кўламини рақамларга қараб баҳолаш осонроқ. Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда секторнинг йиллик ўсиши ўртача 30–50 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга, электрон тижоратнинг умумий чакана савдо ҳажмидаги улуши беш йил ичида 0,5 фоиздан 4,6 фоизгача ошди. Бироқ бозор салоҳияти ҳали тўлиқ ишга солинган эмас: давлат режаларига кўра, мамлакатдаги e-commerce ҳажмини 2030 йилгача 22,6 трлн сўмдан 30 трлн сўмгача етказиш кўзда тутилган.

Электрон тижоратнинг фаол ривожланаётганини харидорларнинг ўзи ҳам тасдиқлайди: Озон томонидан 2025 йилда ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, ўзбекистонликларнинг қарийб 40 фоизи, айниқса ёшлар орасида, аллақачон онлайн ва офлайн харидларни уйғунликда амалга оширмоқдалар. 17 фоиз харидорлар эса мақсадли равишда харидлар учун асосан маркетплейсларни танлайди. 

Биз 2025 йилда Ozonʼнинг Ўзбекистондаги айланмаси 2024 йилга нисбатан қарийб тўрт баравар ошганини, фаол харидорлар сони эса деярли 3,5 бараварга кўпайганини кўриб турибмиз.

Маълумотлар шуни кўрсатадики, тобора кўпроқ одамлар харидларни янги форматда амалга оширмоқда, онлайн каналлар эса бизнесни кенгайтириш учун асосий усуллардан бирига айланмоқда. Ўз навбатида, айнан маркетплейс тадбиркорларга ўз бизнес фаолиятларининг географиясини тезда кенгайтириш ва янги бозорда ўз ўрнини эгаллаш имконини беради.  

Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес қандай натижаларга эришмоқда?

Кичик ва ўрта бизнес учун электрон тижоратни ривожлантириш, аввало, бутун инфратузилмани дарҳол мустақил равишда яратмасдан, янги савдо каналига чиқиш имкониятидир. Тадбиркор ўз интернет-дўкони ёки савдо нуқталари тармоғини яратишдан бошлаши шарт эмас. У маҳсулотини тайёр платформага жойлаштириб, харидорларнинг унга муносабатини синаб кўриши мумкин. Агар маҳсулотга талаб юқори бўлса, ассортимент ва ҳажмни ошириш мумкин, бунда бизнес моделининг ўзини ўзгартиришга ҳожат қолмайди.

Интернетда илгари ҳеч қачон ишламаган одам ҳам Ozonʼда савдо қилишни бошлаши мумкин. Бунинг учун учта қадам кифоя: сотувчи кабинетини яратиш, маҳсулот суратлари ва тавсифини юклаш, иш моделини танлаш. Самарали савдо кўникмаларини эса Ozon билимлар базаси, таҳлилий маълумотлар ва бошқа воситалар ёрдамида ўзлаштириш мумкин.