Унинг сўзларига кўра, бу — янада қулай шартлардаги инвестициялар, арзон молиявий ресурслар, янги корхоналар ҳамда қўшимча иш ўринлари демак.

«Президентимиз раҳбарлигида мамлакат иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган тизимли ҳаракатлар натижасидир.

Мазкур кўрсаткич амалда нимани англатади? Бу — янада қулай шартлардаги инвестициялар, арзон молиявий ресурслар, янги корхоналар ҳамда қўшимча иш ўринлари демак.

Олдинда ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Бош мақсадимиз Ўзбекистон фуқаролари учун муносиб келажакни таъминловчи кучли, очиқ ҳамда рақобатбардош иқтисодиётни барпо этишдир», деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.