Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Боёвут тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Сирдарё сув таъминоти” акциядорлик жамиятининг Боёвут тумани филиали бошлиғи У.У. ва филиалнинг авария-таъмирлаш хизмати бўлинмаси бригадири А.П. қўлга олинди.
Тергов маълумотларига кўра, улар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Д.О.нинг аввал сотилган хонадонига тегишли ичимлик сувидан 3,5 миллион сўмлик қарздорликни 1,8 миллион сўм эвазига йўқ қилиб беришни ваъда қилган.
Тезкор тадбир давомида филиал бошлиғи хизмат хонасида келишилган 1,8 миллион сўмни олган вақтида гумонланувчилар ашёвий далиллар билан ушланган. Маълум қилинишича, бригадир А.П. муқаддам судланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.











