Маълум бўлишича, “Дамас” транспорт воситаси текширув пайтида тўхтатилган. Ҳайдовчи ўрнидан ёш бола тушгани инспекторларни ҳайратга солган.
Бола сўроқ жараёнида ўзини иккинчи синфда ўқишини айтган ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини сўраган. Шунингдек, автомобилнинг орқа ўриндиқларида унинг синфдош қизлари ҳам бўлгани айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. ЙҲХБ болаларни назоратсиз қолдирмасликка, уларнинг хавфсизлиги ва тарбиясига эътибор беришга чақирган.











