Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бозорларда QR-код орқали тўлов тизими жорий этилади
Ўзбекистонда бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини рақамлаштириш доирасида автотранспортларни вақтинча сақлаш жойлари учун тўловларни ягона QR-код орқали амалга ошириш имконияти яратилади. Шунингдек, E-bozor ягона рақамли платформаси босқичма-босқич ишга туширилади.
Ҳукуматнинг «Бозорлар ва савдо комплексларида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш ҳамда маиший коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 октябрга қадар E-bozor ягона рақамли бозор платформаси синов тариқасида, 2027 йил 1 мартга қадар эса тўлиқ жорий этилади.
Платформа орқали бозорлар ва савдо комплексларининг паспорти, манзили, бўш савдо шохобчалари ҳамда савдо ўринлари ҳақидаги маълумотлар очиқ эълон қилиб борилади. Шунингдек, фуқаролар бозорлар фаолиятига оид маълумотлар билан танишиш, бозор маъмуриятига электрон мурожаат юбориш ва унга жавоб олиш имкониятига эга бўлади.
E-bozor платформаси «Солиқ» ахборот тизимлари комплекси таркибида ишлайди. Ҳар бир бозор ва савдо комплексига солиқ органлари ходимлари бириктирилиб, уларнинг фаолияти самарадорлиги кунлик таҳлил қилиб борилади.
Қарорга кўра, бозорлар ҳудудида ва уларга туташ автотранспортларни вақтинча сақлаш жойларида тўловлар ягона QR-код орқали қабул қилинади.
Бундан ташқари, 2026 йил 1 августдан бошлаб транспорт воситаларини жарима майдончасидан чиқаришга рухсатнома фақат маъмурий ишни кўриб чиқувчи орган ва ижро органи томонидан «Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали QR-код билан тасдиқланган электрон шаклда расмийлаштирилади.
Мавзуга оид
22:21 / 06.07.2026
“E-bozor” ягона рақамли бозор платформаси жорий этилади
22:36 / 04.07.2026
Солиқ органлари тўлов жараёнларига аралашмаслиги маълум қилинди
21:33 / 24.05.2026
Қабристонларга QR-кодлар орқали хайр-эҳсонлар қилиш йўлга қўйилади
18:11 / 17.04.2026